Қўқон ҳамда Фарғона шаҳрида жиноят содир этиб, қидирувда юрган шахслар қўлга тушди
15 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.М.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, 16 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ю.Х.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати