2 Апрел 2020 йил 366

Уяли телефонни қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 23 март куни Т.Б. Юксалиш кўчасида жойлашган “Соҳил” номли ошхонада Я.Х.нинг ишончига кириб, нархи 1 400 000 сўмлик “Samsung J6” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш баҳонасида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган ва телефон аппаратини бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми(фирибгарлик)билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-модадси 1-қисми(фирибгарлик)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради: Уяли телефон аппаратингизни бегона шахсларга берманг. Фирибгарга алданиб қолишингиз мумкин.

 

                                 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

   

Text to speech