Уяли телефон аппаратини қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Бешариқ тумани.15 март куни Б.М. Бешариқ туманида жойлашган “Бешариқ шифо” хусусий клиникасида даволанаётган У.В.га тегишли бўлган нархи 1 600 000 сўмлик “Samsung J6+” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олишини айтиб алдаб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган ва телефон аппаратини сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқаролардан уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати