1 Апрел 2020 йил 613

Қўй ўғрилари ушланди

Тошлоқ тумани. Фароғат маҳалласида яшовчи Б.Н. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 23 февраль куни номаълум шахс яшаш ҳонадонига ғайриқонуний тарзда кириб, жами нархи 3 000 000 сўмлик, икки бош қўйларини ўғирлаб кетганини билдирган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Тошлоқ туманида яшовчи Исломжон Н., Хуршидбек Ш., Мирзоҳид Й. ва вояга етмаган Хуршидбек Ф.лар содир этганликлари аниқланиб, ўғирланган қўйлар далилий ашё тариқасида олинган. Юқоридаги шахсларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади. 

Қонунга хилоф қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат фош этилади. Кейинги пушаймон ўзингизга душман бўлиб қолиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech