7 Май 2020 йил 378

Учкўприкда “ВАЗ-2107” русумли автомашина пиёдани уриб юборди

Учкўприк тумани. 25 апрель куни М.Т. бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли  автомашинасини Чўзма маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.Ш.ни уриб юбориши оқибатида Т.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб, қоидаларни бузиш оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech