23 Май 2020 йил 401

Учкўприкда ўғирлик жиноятини содир қилган шахс ушланди

Учкўприк тумани.12 май куни Қораянтоқ маҳалласи ҳудудида яшовчи Х.Х. ИИБга мурожаат қилиб, яшаш хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, уйининг меҳмонхонасида бўлган 700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.С. содир этганлиги аниқланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech