16 Май 2020 йил 430

Учкўприкда телефон ўғирлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. 12 май куни А.О. ИИБга мурожаат қилиб Катта-Бахрин қишлоғида сумкасида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик бўлган “SAMSUNG Galaxy A-10” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Ю.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech