30 Май 2020 йил 419

Учкўприкда талончилар қўлга олинди

Учкўприк тумани.25 май куни И.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда Дашт маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида кетаётган вақтида икки нафар номаълум шахслар “Neхia” русумли автомашинада келиб тўхтаб, ёнида бўлган нарҳи 1.200.000 сўмлик “Redmi-8А” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш учун олиб талончилик йўли билан қўлга киритиб, кетиб юборганликларини маълум қилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Н.С. ва Қ.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech