21 Май 2020 йил 444

Учкўприкда “Lasetti” ва “Damas” тўқнашди

Учкўприк тумани. 18 май куни фуқаро Н.Н. бошқарувидаги “Lasetti” русумли  автомашинасини Қирқ қишлоғида жойлашган иккинчи даражали ички йўлда бошқариб кетаётиб, асосий йўл орқали Қўқон шаҳри томон ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашув содир этиши оқибатида “Damas” ҳайдовчиси А.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech