26 Май 2020 йил 360

Учкўприкда “Damas” автомашинаси вояга етмаган фуқарони уриб юборди

Учкўприк тумани. 12 май куни фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Damas” автомашинасини Саланг қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёда Ў.М.ни уриб юбориши оқибатида Ў.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech