30 Май 2020 йил
343
Учкўприкда автоҳалокат содир бўлиши натижасида бир фуқаро тан жароҳати олди
Учкўприк тумани. 17 май куни фуқаро М.А. бошқарувидаги “Nexia” автомашинасини Турғоқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, фуқаро А.Ф. бошқарувидаги “ТМЗ” русумли мотороллери билан тўқнашув содир қилиши оқибатида А.Ф тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати