12 Октябр 2020 йил 817

Учкўприк туманида вояга етмаган фуқаро “Ваз-2106” автомашинани бошқариб кетаётиб чинор дарахтига урилиб вафот этди

Учкўприк тумани. 11 октябрь куни вояга етмаган Р.А. бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз Х.Олимжон кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чинор дарахтига урилиши оқибатида ҳайдовчи Р.А. йўловчилар Б.Б. ва А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шифохонада қўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech