Учкўприк туманида ўзганинг омборхонасидан “Газ-53” русумли автомашинанинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Учкўприк тумани.19 июнь куни Заковат кўчасида яшовчи А.О. ИИБга мурожаат қилиб, 17 июнь кунидан 18 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадони олдидаги омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, омборхонасида бўлган “Газ-53” русумли автомашинасининг нархи 4.900.000 сўмлик 2 дона радиатор ва 8 дона рессор эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Н.Ж. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати