16 Июн 2020 йил
371
Учкўприк туманида ўзганинг дала ҳовлисидан терагини кесиб кетган шахс қамоққа олинди
Учкўприк тумани. 09 июнь куни фуқаро Ж.Ш. фуқаро Х.Н.нинг туманда жойлашган дала ҳовлисидан нархи 1.500.000 сўмлик 7 туп терак дарахтларини кесиб, яширин равишда талон-тарож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати