Учкўприк туманида қурилиш анжомларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Учкўприк тумани. 2021 йилнинг май ойида М.Т. маҳалладоши Р.А.нинг ишончига кириб, жами нарҳи 35.000.000 сўмлик бетон қуйиш қолипи, нарвон, арава ва бетон аралаштирувчи аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан ижарага олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли қўлга киритган ушбу қурилиш анжомларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати