16 Июн 2020 йил 661

Учкўприк туманида ўғри жиноят устида ушланди

Учкўприк тумани. 14 июнь куни У.О. Капақўчқор қишлоғида А.У.га тегишли “автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси”га ғайриқонуний равишда кириб, устахона омборхонасида бўлган сейфдаги 30 АҚШ доллари, 160.000 сўм пуллари, нархи 4.500.000 сўмлик 3 дона трактор шиналари, нархи 4.500.000 сўмлик 30 дона велосипед шиналари, нархи 6.520.000 сўмлик 40 дона велосипед камераларини яширин равишда ўғирлаб кетаётган вақтида А.У.ни ўғли А.С. томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Д.га нисбатан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми  “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech