17 Апрел 2020 йил 507

Учкўприк туманида қурбонли йўл транспорт ҳодисаси содир этилди

Учкўприк тумани. 14 апрель куни У.Э. бошқарувида бўлган “Lasetti” русумли  автомашинани Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида вафот этган. Автомашинада бўлган турмуш ўртоғи эса, тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига қатьий риоя қилинг. Қоидаларни бузиш қимматга тушиши мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

 

 

                                       Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech