Учкўприк туманида танишини телевизор, электрон печи ва уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Учкўприк тумани. 03 июль куни Э.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлганлиги учун Х.С. исмли аёл танишига яшаш уйига бориб, болаларига қараб туришини айтганлиги ўзи яшаш уйига 30 июнь куни қайтиб келганида таниши уйидаги 2.700.000 сўмлик “Артел” телевизори, 1.000.000 сўмлик “Аrtel” русумли электрон печи ва 1.200.000 сўмлик телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати