10 Сентябр 2020 йил 336

Учкўприк туманида танишига арзон нархда кўмир маҳсулотлари олиб бераман, деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Учкўприк тумани.27 август куни  Катта Кенагас МФЙ ҳудудида яшовчи И.Д. таниши Ж.И.нинг ишончига кириб, арзон нархда бир тонна кўмир маҳсулотлари олиб келиб беришини айтиб, 1.330.000 сўм пуллар олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми  (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech