Учкўприк туманида танишига 16.050 АҚШ долларлик аёллар кийимларини сотиб, пулларини ололмади
Учкўприк тумани. 2020 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида А.А. таниши Х.Х.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган аёллар кийимларини 16.050 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кийимларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати