16 Сентябр 2020 йил 455

Учкўприк туманида талончилик жиноятини содир қилган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани. 13 сентябрь куни фуқаро П.Х. Катта Бахрин қишлоғида йўл четида турган шу қишлоқда яшовчи О.С.ни ёнида бўлган нархи 2.400.000 сўмлик “Samsung А41” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб. унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech