27 Июн 2020 йил 389

Учкўприк туманида “Skuter” русумли мототранспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган

Учкўприк тумани. 14 июнь куни А.А. ўзининг бошқарувидаги “Skuter” русумли мототранспорт воситасини Яккамулла қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Ғ.С.ни уриб юбориши оқибатида Ғ.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.



                                   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech