15 Март 2021 йил 460

Учкўприк туманида профилактика инспекторига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Учкўприк тумани. Жорий йилнинг 05 март куни фуқаро Р.М. Учкўприк тумани ИИБ профилактика инспектори А.Х.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро Р.М.га Учкўприк тумани ИИБ профилактика инспектори томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚКД Учкўприк тумани бўлими ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ КваИЖҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Р.М. Учкўприк тумани ИИБ профилактика инспектори А.Х.га Наврўзшоҳ кўчасида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учкўприк тумани прокуратурасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech