13 Октябр 2020 йил 573

Учкўприк туманида оғуфуруш қўлга тушди

Учкўприк тумани. 07 октябрь куни туман ўтказилган тезкор тадбир давомида Бегобод МФЙ ҳудудида яшовчи И.Ю.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда 792 грамм “Марихуана” ва 312 грамм “Кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб,  далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш ва сотиш қонунга хилофлиги ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech