24 Июл 2020 йил 409

Учкўприк туманида “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Учкўприк тумани. 12 июль куни фуқаро Қ.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли  автомашинасини Катта Қашқар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган пиёда И.Р.ни уриб юбориши оқибатида И.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.                                    

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech