22 Июл 2020 йил
424
Учкўприк туманида “Nexia” автомашинаси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборди
Учкўприк тумани. 20 июнь куни фуқаро Х.М. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Султон маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи А.Й.ни уриб юбориши оқибатида А.Й. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати