Учкўприк туманида “Nexia-1” русумли автомашинани олиб қочган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Учкўприк тумани. 08 октябрь куни фуқаро А.Э. Ўқитувчилар кўчасида жойлашган ошхона олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирилган Т.Ҳ.га тегишли “Nexia-1” русумли автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Олмурод қишлоғи ҳудудидан ўтган зовур ёнидан автомашина соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан жиноят кодексида ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши қонунда кўзда тутилган.
Фарғона вилоят ИИБ фуқароларни хушёрликка чақириб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати