Учкўприк туманида фуқаро мева ва сабзавотларни сақлаш учун мўлжалланган бинони сотиб олиб 35.000.000 сўм пулларига алданди
Учкўприк тумани. 2017 йилнинг 28 июль куни Т.Х. таниши Д.И.нинг ишончига кириб, Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган мева ва сабзавотларни сақлаш учун мўлжалланган бинони ўзига тегишли эканлиги ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, 35.000.000 сўм эвазига сотиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати