Учкўприк туманида металл прессловчи дастгоҳ ўғирланди
Учкўприк тумани.2020 йилнинг 3 декабрь куни фуқаро Х.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 декабрь кунидан 02 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига қарашли Тўқсонқовун қишлоғи ҳудудида жойлашган атрофи девор билан ўралган қурилиши тамомланганмаган томорқасига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 23.500.000 сўмлик металл прессловчи дастгоҳини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Р.Қ. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати