9 Апрел 2020 йил 525

Учкўприк туманида “Mercedes benz” ҳайдовчиси велосипедчини умрига зомин бўлди

Учкўприк тумани. 07 апрель куни Х.Ғ. бошқарувида бўлган “Mercedes benz” русумли микроавтобусни Бегобод маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб велосипедчи А.А.ни уриб юбориши оқибатида А.А. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.



                      Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech