25 Ноябр 2021 йил 571

Учкўприк туманида «марихуана» сақлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. 20 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Катта кенагас МФЙ ҳудудида яшовчи С.Ш.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ошхонасидаги шкаф устида бир дона қора рангли полиетилэн пакетига ўралган ва ўзига тегишли бўлган камзулининг чўнтагида бир дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган “марихуана” моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech