Учкўприк туманида қиморхона ташкил қилган шахс қўлга тушди
Учкўприк тумани. 06 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қораянтоқ кишлоғида яшовчи Э.Р. маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзига тегишли хусусий ҳаммомининг ҳовлисида фуқароларга қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган қимор ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, хўрозлар ва 50.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Э.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати