1 Феврал 2021 йил 335

Учкўприк туманида хонадоннинг ертўласида жойлашган компьютер хизматлари хонасига кириб, ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани. 28 январь куни Наврўз шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро Қ.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 январь кунидан 28 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уйининг ертўласида жойлашган компьютер хизматлари хонасига кириб, 200 АҚШ долларик 3 дона “Слим” номли компьютер қурилмалари, хар бири 20 АҚШ долларлик 8 дона компьютер пультларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро И.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech