22 Март 2021 йил 346

Учкўприк туманида хонадондан автомашина эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани. 18 март куни Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаро И.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 март кунидан 13 март кунига қадар бўлган вакт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон  айвонида бўлган нархи 1.373 АҚШ долларлик 5 дона қоғоз қутилардаги автомашина эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.О. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech