28 Октябр 2020 йил 434

Учкўприк туманида хонадондан 56.100.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди

Учкўприк тумани. 18 октябрь куни Бегбўтасой қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги жавондан нархи 56.100.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech