Учкўприк туманида харидорнинг 200 АҚШ доллар пули қалбакилиги аниқланди
Учкўприк тумани. 03 ноябрь куни Б.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 10 май куни номаълум шахс Бегобод қишлоғи ҳудудида жойлашган кредит савдо дўконида уяли телефон сотиб олмоқчи эканлигини айтиб, унга тегишли бўлган “Samsung Galaxy A 20-S” русумли уяли телефон аппаратини 2.100.000 сўмга сотиб олишга келишиб, икки дона 100 АҚШ доллар купюрасидаги 200 АҚШ доллари ҳамда 80.000 сўм пулларини бериб, телефонни олиб, кредит савдо дўконидан чиқиб кетган сўнг, номаълум шахсдан олган 200 АҚШ доллари купюраси қалбакилиги ҳақида шубҳа қилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган техник криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, 2 дона 200 АҚШ доллари қийматидаги купюра АҚШ пул билетларини ишлаб чиқарувчи давлат корхоналарида тайёрланмаганлиги, купюра текис офсет босма усулда амалга оширилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Д.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати