1 Октябр 2020 йил 320

Учкўприк туманида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди  

 

Учкўприк тумани. 28 сентябрь куни Р.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Арабқўрғонча қишлоғида жойлашган номли фермер хўжалиги экин майдони олдида қаровсиз қолдирилган нархи 400.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум
қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида, ушбу жиноятни А.З. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech