Учкўприк туманида 3 нафар шахслар дала шийпонида қимор ўйнаб ўтирган вақтда қўлга тушди
Учкўприк тумани.15 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Меҳнатобод қишлоғидаги фуқаро Ж.Қ.га тегишли фермер хўжалиги дала шийпонида фуқаро Д.М., М.Х ва М.А.лар қимор ўйнаётганлиги аниқланиб, турли купюрадаги жами 825 минг сўм пуллар ва бошқа буюмлар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Учкўприк туман судининг қарорига кўра, Д.М., М.Х ва М.А.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш) билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан жарима жазоси тайинланган.
Ҳурматли фуқаролар, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш, ташкил этиш ҳамда ўтказиш қонунларимизда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати