Учкўприк туманида 2 нафар шахслар томонидан вагон ўғирланди
Учкўприк тумани. 29 март куни фуқаро У.М. ИИБга муржаат қилиб, унда 2021 йил февраль ойидан 27 март кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Масалска қишлоғида жойлашган қурилиши тугалланмаган ошхона олдида қаровсиз қолдирган 1.200 АҚШ долларли вагонини яширин равишда ўғирлаб кетгани маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.С ва Т.Ф. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати