9 Январ 2021 йил 354

Учкўприк туманида 165 килограмм мол гўштини сотиб олиб, фуқарони чув туширган шахс жавобгарликка тортилди

Учкўприк тумани. 2020 йилнинг 12 ноябрь куни фуқаро О.Ф. М.Х.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 9.447.000 сўмлик 165 килограмм мол гўштини сотиб олишга келишиб, пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган мол гўштини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech