8 Сентябр 2020 йил
458
Учкўприк тумани “ГАЗ-53” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси арча дарахтига урилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Учкўприк тумани, 06 сентябр куни фуқаро С.М. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинасини Жалаер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги арча дарахтига урилиши оқибатида, ҳайдовчи С.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати