30 Июн 2020 йил 415

Учкўприк туманида “Damas” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди ва 2 нафар йўловчи тан жароҳати олди

Учкўприк тумани. 27 июнь куни М.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Суюнчол қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарма-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ю.Б. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида М.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ю.Б, йўловчилар Н.З. ва М.Н.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech