26 Апрел 2022 йил
456
Учкўприк ва Ўзбекистон туманларида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
25 апрель куни Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ва бошқарма ЖХХ ЙҲХГ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Л исмли аёлни қўлга олишди.
Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Бни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати