Учкўприк туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Учкўприк тумани.16 ноябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сариқўрғон маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон товуқхонасидан бир дона оқ рангли политилен қопни ичидаги 5 литр ҳажмли баклашкада ва бир дона 2 литр ҳажмдаги шиша банкада марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати