2 Феврал 2022 йил 393

Тошлоқ туманида хонадонида “марихуна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани. 21 январь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хонариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Н.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ошхонасида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech