3 Ноябр 2021 йил 439

Тошлоқ туманида хонадондан “Редми-7” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. 04 сентябрь куни Юқориқишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи А.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги стол устида турган нархи 1.000.000 сўмлик бўлган “Редми-7” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech