15 Май 2023 йил 479

Тошлоқ туманида пластик картадан пул ўғирлаган аёл аниқланди

Тошлоқ тумани. Фуқаро Ҳ.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 01 май куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик карта ҳисобида бўлган 909.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Х исмли аёл содир этганлиги маълум қилинган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech