Тошлоқ туманида ўзига тегишли бўлмаган “Жентра” автомашинаси номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб алдаб сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. 2021 йилнинг 21 ноябрь куни Ю.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 12 октябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, ўзига тегишли бўлмаган “Жентра” русумли автомашинани 7.000 AҚШ долларига сотишлиги ва ҳужжатларини номига расмийлаштириб беришни айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб боʼлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати