21 Сентябр 2022 йил 256

Тошлоқ туманида арзон автомашина оламан деб фуқаро 48.000.000 сўм пулларига алданди

Тошлоқ тумани.2022 йилнинг 26 июль куни Т.Н Ў.У.га арзон нархда автомашина олиб беришини айтиб ундан жами 48.000.000 сўм пулларини олиб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech