20 Январ 2022 йил 572

Тошлоқ туманидa хонадонида “заҳри қотил” сақлаб келаётган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. 18 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хонариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Л.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонида “кўкнори самони” ва “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech